Туркиянинг Айя-София масжиди бу йил рекорд миқдордаги одамни қабул қилди

ANKARA. Kazinform – Истанбулдаги диний бино, Айя-София масжиди мусулмонлар ибодати учун очилганидан кейин икки йил ичида 6,5 миллиондан ортиқ зиёратчини қабул қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Маълумки, маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун Айя-София масжиди Туркиядаги энг машҳур диққатга сазовор жой саналади. 1985 йилда тарихий обида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

1453 йилда Истанбул фатҳ қилинишидан олдин Туркиянинг машҳур диққатга сазовор жойи 916 йил давомида черков бўлиб хизмат қилган.

Шундан сўнг, 1934 йилгача мусулмон масжиди ҳисобланган, кейинги 86 йил давомида, яъни 2020 йилгача музей сифатида одамлар учун очиқ бўлган.

2020 йил 10 июлда Туркия суди Вазирлар Маҳкамасининг аввалги қарорини бекор қилди, унга кўра Айя-София музейи ҳисобланар эди.

Бино ўз мақсадига қайтарилди ва ўша йилнинг 24 июлида Туркия президенти Р.Эрдоған пандемияга қарамай, юзлаб мусулмонлар билан масжид ичида намоз ўқиди.

Истанбул муфтийси ўринбосари Аҳмет Актюркоглунинг сўзларига кўра, бино мақомининг музейдан масжидга ўзгартирилиши ислом тарихидаги жуда муҳим воқеадир.

Муҳташам бино бир вақтнинг ўзида кўплаб диндорлар ва сайёҳларни ўзига жалб қилади ва мусулмонларнинг Қурбон ҳайити пайтида ташриф буюрувчилар алоҳида қизиқиш уйғотди.


Муаллиф: Ақжигит Чукубаев

Сўнгги хабарлар