Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 20 мингдан ошди

ASTANА. Anadoly-Kazinform – Янгиланган маълумотларга ишонадиган бўлсак, Туркияда зилзила қурбонлари сони 20 мингдан ошди, 80 минг киши жароҳат олди, дея хабар беради Kazinform Аnadoly агентлигига таяниб.
None

Туркия ҳукумати қошидаги Табиий офатлар ва Фавқулодда вазиятлар агентлиги (АFАD)дан олинган сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда зилзиладан жабрланганлар сони 20 минг 213 нафарга етди, 80 минг 52 киши тан жароҳати олди.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда зилзиладан жабр кўрган вилоятларда бинолар қуриш ва қабул қилиш учун масъул шахсларга нисбатан тергов бошланган. Бу ҳақда Туркия адлия вазири Бекир Бўздағ маълум қилди.

Шу тариқа, кеча Ҳатайдаги зилзила пайтида қулаб тушган «Ренессанс» қароргоҳи пудратчиси Меҳмет Яшар Кошкун Истанбул аэропортида қўлга олинди.

Туркиядаги ҳалокатли зилзила 6 феврал куни Туркиянинг Қаҳраманмараш-Пазаржик туманида 7,7 магнитудали, Элбистонда эса 7,6 магнитудали зилзила билан бошланган.

Зилзиладан кейин 648 та ер силкиниши қайд этилган.

Зилзила мамлакатнинг 10 вилоятида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган.

8 феврал куни Туркияда яна 5,4 магнитудали зилзила қайд этилди.


Сўнгги хабарлар