Туркиядаги президентлик сайловларида 1,8 млндан ортиқ сайловчи хорижда овоз берди

None
Photo: aa.com.tr
АNKARA. АNADOLY – Кazinform – Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичида хорижда ва божхона ўтиш жойларида овоз берган сайловчилар сони 1 миллион 856 минг 968 нафарга етди. Бу ҳақда Кazinform Анадолу агентлигига таяниб хабар беради.

Чет эл ваколатхоналари ва божхона ўтиш жойларида Туркиядан ташқарида сайлов рўйхатига киритилган фуқароларнинг овоз бериш жараёни давом этяпти.

Туркия ваколатхоналари ва чегара назорат пунктларида овоз бериш жараёни 20 май, шанба кунидан бери давом этяпти.

Туркия Олий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 24 май соат 14:00 ҳолатига кўра, 1 миллион 856 минг 968 нафар сайловчи хорижий дипломатик ваколатхоналар ва чегара пунктларида овоз берган.

Хориждаги ваколатхоналарда овоз бериш жараёни 24 май куни соат 22:00 да якунланди, божхона постларида эса 28 май куни соат 17:00 гача давом этади.

Сўнгги хабарлар
telegram