Туркияда инфляция йил охиригача пасаяди - экспертлар
Мамлакат бош молия регулятори раҳбари Ш. Кавджиоғлунинг сўзларига кўра, мамлакатда ўртача инфляция даражаси 2022 йил охирида – 42,8 фоиз, келаси йил охирида – 12,9 фоиз, 2024 йил якунида эса 8,3 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда.
«Ҳозирда биз инфляция даражаси жорий йилнинг май ойидан кейин мантиқий равишда пасайишни бошлашини кўряпмиз. Иқтисодчиларнинг айтишича, бу молиявий кўрсаткич кутилганидан паст бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу иқтисодий вазиятда 500 турк лирасига тенг банкнот ва 5 лиралик танга чиқариш режалаштирилмаган», - деди у.
Март ойида Туркия инфляция тадқиқот гуруҳи ENAG йиллик инфляция даражаси 142,63% бўлганини маълум қилди. Бу Туркия Статистика Институтининг (TÜIK) расмий кўрсаткичидан икки баробар кўпдир. Худди шу ойдаги кўрсаткич 61,14% ни ташкил этди.