Туркияда 4000 нафар ноқонуний мигрант қўлга олинди

ASTANA. Kazinform - Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая сўнгги бир ой ичида мамлакат бoйлаб 200 га яқин ноқонуний миграция ташкилотчиси ва 4000 дан ортиқ ноқонуний мигрант қўлга олинганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

4000 нелегальных мигрантов были задержаны в Турции
Фото: sozcu.com.tr
4000 нелегальных мигрантов были задержаны в Турции
Фото: АА

Турли вилоятларнинг жандармерия қўмондонликлари томонидан ўтказилган махсус операциялар давомида бошқа давлат фуқароларини ташишда фойдаланилган 107 та автомашина қўлга олинди.

Барча гумонланувчиларга нисбатан тергов ҳаракатлари бошланган. Қўлга олинган ноқонуний мигрантлар миграция полициясининг ҳудудий бўлинмаларига юборилди.

Ҳозирда одамларни ўз мамлакатларига депортация қилиш бўйича тегишли тартиб-таомиллар олиб бориляпти.

Эслатиб ўтамиз, Ливан жанубидаги вазият кескинлашганидан сўнг Яқин Шарқ давлатларидан Туркияга саёҳат қилаётганлар сони кескин ошган. Юзлаб Ливан фуқаролари Исроил ҳаво ҳужумларидан қутулиш учун Истанбулга етиб келди. Ливанликлар содир бўлган воқеадан ҳайратда, бироқ тез орада уйларига қайтишга умид қиляптилар.

Аввалроқ Ливанда бўлган 300 дан ортиқ чет эл фуқаролари денгиз орқали Мерсиннинг Силифке ҳудудига эвакуация қилинган эди. Баъзилари Туркияда қолади, бошқалари эса Туркия аэропортлари орқали ўз мамлакатларига юборилади.

Айни пайтда Ливан ҳукумати мамлакатни тарк этмоқчи бўлган фуқароларига паспортсиз чиқиб кетишга рухсат беряпти.

Муаллиф: Ақжигит Чукубаев

Сўнгги хабарлар