20:52, 22 Январь 2024 | GMT +5
Туркия Ташқи ишлар вазири Нью-Йоркка ташриф буюрди

Дипломатик манбаларга кўра, Туркия Ташқи ишлар вазири БМТ Хавфсизлик кенгашининг Фаластин масаласи бўйича йиғилишида иштирок этади.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Нью-Йоркда турли давлат вакиллари билан ҳам қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Фаластин масаласи бўйича йиғилиши 23 январга белгиланган.
Январь ойи бошида БМТ Хавфсизлик Кенгаши бир вақтнинг ўзида иккита йиғилиш ўтказди. Биринчиси, Ғазо секторидаги вазият, иккинчиси эса АҚШ ва Буюк Британиянинг Яманга ҳужуми билан боғлиқ.