Туркия суриялик дипломатлар учун визасиз режим жорий этди

ASTANA. Kazinform — Туркия дипломатик паспортга эга бўлган Сурия фуқаролари учун визасиз режим жорий этди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Анқарадаги мухбири.

Турция отменила визы для граждан Сирии с дипломатическими паспортами
Фото: Anadolu

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг тегишли қарори мамлакатнинг расмий газетасида эълон қилинди.

Визасиз режим ҳар қандай 180 кунлик давр ичида 90 кунгача бўлган туристик сафарларга, шунингдек, Туркия ҳудуди орқали транзит сафарларга татбиқ этилади.

Эрдоған ушбу қарорни 27 августда имзолади. Қарор «Чет элликлар ва халқаро ҳимоя тўғрисида»ги №6458-сонли қонуннинг 18-моддасига асосланган.

Шу тариқа, Суриянинг дипломатик паспорт эгалари қисқа муддатли туристик сафарлар ва транзит мақсадида Туркияга визасиз киришлари мумкин.