Туркия ШҲТга тўлақонли аъзо бўлишни режалаштирмоқда

WASHINGTON. kazinform — Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған НАТОга аъзо давлатлар саммитидан кейинги матбуот анжуманида шундай баёнот берди. Бу ҳақда президент нутқини жонли эфирга узатган TRT Haber телеканали хабар беради.

Эрдоған
Фото: Анадолу

Давлат раҳбари нутқи аввалида терроризмга қарши курашда иттифоқчилар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Туркия НАТО учун икки асосий таҳдиддан бири бўлган терроризмга қарши курашда иттифоқдошларидан ҳамкорлик кутмоқда.

“Буни Иттифоқ қонуни ҳам талаб қилади”, - деди у.

Эрдоған, Исроилнинг Фаластин халқига қарши давом этгаётан тажовузига эътибор қаратди. Унга кўра, Туркия Фаластинда кенг қамровли ва мустаҳкам тинчлик ўрнатилмагунча, Исроил билан НАТО ҳамкорлик ташаббусларини маъқулламайди.

Эрдоған сўзининг сўнггида Туркия Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш ниятида эканини тилга олди.

“Энди Туркия Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига тўлақонли аъзо сифатида қўшилиши керак. Доимий аъзолардан бу борада ёрдам сўрадим”, - деди Туркия раҳбари.

 

Сўнгги хабарлар