Туркия Россиядан сотиб олинган С-400 ларни Ироқ билан чегара яқинида жойлаштириши мумкин

Туркия
Фото: pixabay.com

ASTANA. Kazinform - Туркия Россиядан сотиб олинган С-400 зенит-ракета комплексларини қўшни Ироқ билан чегара чизиғига жойлаштириши мумкин, дея хабар беради Kazinform агентлиги TASSга таяниб.

Türkiye газетасининг хабар беришича, С-400 ларни чегара ҳудудларига жойлаштириш жараёни мусулмонларнинг Қурбон ҳайити тугаганидан кейин ёки келгуси ҳафтадан кейин тезлашиши мумкин.

Нашрнинг ёзишича, операция Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг Ироққа ташрифидан кейин амалга оширилиши мумкин. У 22 апрелга белгиланган.

Эрдоған аввалроқ ёзга қадар Туркия Ироқ билан чегара чизиғини тўлиқ назорат остига олиши ва Сурияда терроризмга қарши кураш ишларини якунлашини маълум қилганди.

"Стар" газетасининг ёзишича, армия амалиёти олдидан чегара ҳудудларида хавфсизлик зоналари яратилади ва улар кейинчалик жандармерия бўлинмалари назоратига ўтказилади. Операциянинг ўзи асосан қуруқликдаги қўшинларнинг махсус бўлинмалари ва жандармерия қўшинларини жалб қилади. Уларга Туркия ҳаво кучлари томонидан ҳаводан ёрдам кўрсатилади, биринчи навбатда КИПнинг асосий кучлари жойлашган Қандил ва Гара ҳудудларига зарба беради.

Туркия ҳукумати КИПни миллий хавфсизликка асосий таҳдид деб атайди. Республика армияси Ироқ шимолида ва 2015 йилдан бери Суриянинг шимолий ҳудудларида курд жангариларига қарши мунтазам амалиётлар олиб боради.

Сўнгги хабарлар