Туркия Қозоғистонга учувчисиз авиация тизимларини бепул тақдим этади

ASTANА. Кazinform – 2024 йилда Қозоғистон армияси қўшинлари ва ҳарбий қисмларида учувчисиз авиация тизимлари бўлинмалари ташкил этилади, деб хабар беради ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Туркия Қозоғистонга учувчисиз авиация тизимларини бепул тақдим этади
Фото: Мудофаа вазирлиги

Бугунги кунда Wing Loong ва Skylark разведка ва зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратлари фаолият кўрсатмоқда. Туркиянинг замонавий учувчисиз учиш аппарати ANKA амалий ҳарбий синовлардан муваффақиятли ўтиб, фойдаланишга топширилди.

Мутахассислар учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш бўйича халқаро тажрибани фаол ўрганмоқда. 2024 йилда МХҚ Чегара хизмати ва Миллий гвардиянинг 159 нафар ҳарбий хизматчи ва 24 нафар ходими ўқув курсларини тамомлади. Ҳар йили ўртача 200 нафаргача киши ўқитилади.

Туркия Қозоғистонга учувчисиз авиация тизимларини бепул тақдим этади
Фото: Мудофаа вазирлиги

Икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик доирасида Қозоғистон Мудофаа вазири генерал-полковник Руслан Жақсилиқов Туркияда бўлиб ўтган SAHA EXPO-2024 халқаро кўргазмасига ташриф буюрди ва у ерда Baykar Defence компанияси бош директори Ҳалук Байрактар билан музокаралар олиб борди.

Томонлар мамлакат ҳудудида тактик учувчисиз авиация тизимлари ва тезкор ўқ-дориларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Кейинроқ Истанбул ва Анқара шаҳарларига ташриф буюрган Қозоғистон ҳарбий делегацияси BAYKAR, HAVELSAN, ASELSAN ва TRANSVARO компанияларининг заводлари, ишлаб чиқариш устахоналари, конструкторлик бюроларида бўлиб, уларнинг маҳсулотлари билан атрофлича танишди.

Туркия Қозоғистонга учувчисиз авиация тизимларини бепул тақдим этади
Фото: Мудофаа вазирлиги

Corlu ва Kesan полигонларида Туркия мутахассислари томонидан Bayraktar AKICI, Bayraktar TB3, Bayraktar TB2, Bayraktar Kalkan учувчисиз авиация тизимлари ва Mosquito-X ўқ-дориларининг амалий кўргазмаси ўтказилди.

Музокаралар якунида Туркия томони Қозоғистон Қуролли Кучларини ҳарбий соновдан ўтказиш учун Bayraktar Kalkan, Bayraktar Mini учувчисиз учиш аппаратлари ва Mosquito-X ўқ-дорилари билан бепул таъминлаш ниятини тасдиқлаш учун ҚР Мудофаа вазирлиги делегацияси ва BAYKAR компанияси ўртасидаги амалий учрашув протоколи имзоланди.

Шу билан бирга, учувчисиз авиацияга қарши кураш чоралари ишлаб чиқилмоқда ва ўрганилмоқда.

Туркия Қозоғистонга учувчисиз авиация тизимларини бепул тақдим этади
Фото: Мудофаа вазирлиги

 

Сўнгги хабарлар