Туркия Босфор ва Дарданелл бўғозларидан кемаларнинг ўтиши учун тарифларни оширди

ANKARA. Kazinform – 2023 йил 1 июлдан кемаларнинг Истанбул (Босфор) ва Чаноққалъа (Дарданелл) бўғозлари орқали ўтиши учун янги божлар кучга кирди, дея хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.
None
Фото: «Анадолу»

Янги тарифлар солиқ ва йиғимлар даражасини ҳар бир кема учун 4,42 доллар (илгари 4,08 доллар) қилиб белгилаган.

Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Ўралўғли шу муносабат билан президент фармонига кўра, Туркия бўғозлари орқали ўтиш божлари ҳар йили 1 июлдан автоматик тарзда қайта кўриб чиқилишини айтди.

Транспорт вазирлиги раҳбарининг эслатишича, дастлаб бож ҳар бир кемадан ўртача 3240 доллардан ундирилган. 2002 йилда бож 16 393 долларга кўтарилди ва 2023 йил 1 июлдаги тарифга кўра, соф тоннажи 10 000 тонна бўлган кемадан 17 760 доллар миқдорида тўлов олинади.


Сўнгги хабарлар