Туркий тиллар учун умумий терминологик асос яратиш зарур — Давлат раҳбари
ASTANA. Kazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Туркистонда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида давлатлараро терминологик комиссия тузишни таклиф қилди.
“Технологик ривожланиш ва гуманитар интеграция даврида туркий тиллар учун умумий терминологик асос яратиш зарур. Яқинда Турк академияси инглиз, рус ва туркий тилларда саккиз жилдли терминологик луғатни нашр этди. Ушбу иш атамаларни бирлаштиришга ва умумий илмий маконни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Шу муносабат билан мен Кенгашга аъзо давлатларнинг тегишли муассасалари вакиллари ва илмий мутахассисларини ўз ичига олган давлатлараро терминологик комиссия тузишни таклиф қиламан”, — деди Президент.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Астанада дашт цивилизациясини тарғиб қилиш маркази ташкил этилиши ҳақида ёзган эдик.