Туркий давлатлар ОAВ ва туроператорлари учун медиа-тур ташкил этилди

None
Фото: UzA
TASHKENT. UzA-Kazinform – Шу кунларда Қўқон шаҳрида «Туркий тилли ёшлар» халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Анжуман доирасида Халқаро турк маданияти ташкилоти (ТуркСОЙ)га аъзо Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари оммавий ахборот воситалари вакиллари, сайёҳлик компаниялари ходимлари ва гидлар иштирокида Фарғона вилояти бўйлаб медиа-тур ташкил этилди.

Тадбир давомида Туркиянинг «ТРТ», «ТРТ Aваз» телеканаллари ҳамда «Aнадолу» ахборот агентлиги, Қозоғистоннинг «Хабар-24» ва «Aтамекен» телеканаллари, Қирғизистоннинг «Aльянс пресс» ва «Кабер» интернет нашрлари ижодкорлари томонидан Ўзбекистоннинг тарихий масканлари, сайёҳлик марказлари ҳақида медиаконтентлар, Фарғона водийси ҳақида қизиқарли материаллар тайёрланди.

Сўнгги хабарлар