Туркистонлик битиручилар кўп болали оилага уй совға қилишди
Мактаб битирувчилари уйни кўп болали Дуйсенбековлар оиласига топширишди. Оила соҳиби ногирон бўлганлиги учун бу оила 13 йил ижарада яшаган. Мактаб майдонида ўтказилган «Сўнги қўнғироқ» тадбиридан кейин битирувчилар кутилмаган совға қилишиб, уй калитини оила эгасига топширишди.
Уй замон талабларига муофиқ таъмирланган. Электр, сув, газ ўтказилиб, зарур жиҳозлар билан таъминланган. Бугунги кунга қадар туман ҳокимлиги ғамхўрлигида бўлган оилага келажакда сахий инсонлар ва давлат томонидан яна бошқа ёрдам кўрсатилади кўрсатилади.
Бундан бошқа, тумандаги Қарағашти қишлоғида Дауан умумий ўрта мактабининг худди шундай 20 йиллигини нишонлаётган битирувчилари тўртта имконияти чекланган аъзоси бор Тожибоевлар оиласининг йиқилиб қолган уйини қайта тиклаб берган. Шунингдек, мазкур мактабнинг битирувчилари Қарағашти қишлоғи марказий мачитига иссилик тизимини ўтказиб, янги гиламлар сотиб олиб берган.