Туркистонда йил охиригача 610 киши янги хонадонга эга бўлади

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Уй-жой олиш учун навбатда турган 610 нафар туркистонликларга йил охиригача хонадон калитлари топширилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Уларнинг барчаси кўп болали ва кам таъминланган оилалардир. Шулардан 470 нафар кўп болали оила, 140 нафар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами кўчиб ўтишни нишонлайди.

Шунингдек, Туркистон шаҳри маъмурий-ишбилармонлик марказидаги 14 та кўп қаватли уйдаги 800 га яқин хонадон «Отбаси банк» АЖ орқали ва 3 та кўп қаватли уйдаги 200 га яқин хонадон «7-20-25» дастури бўйича кредит тизими орқали сотувга чиқарилди.

Бугунги кунда бу ерда бюджет маблағлари ҳисобидан 7, 9 ва 12 қаватли 67 та турар-жой бинолари барпо этилмоқда. Талаблар асосида янги уйларнинг ҳовлилари ободонлаштирилиб, болалар майдончалари барпо этилди.

Туркистондаги кўп қаватли турар-жой бинолари инфратузилмаси тўлиқ ишга туширилди. Хонадонлар ҳам талаблар асосида безатилган.



Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар
telegram