Туркистонда Artel маиший техникалари ишлаб чиқарилади

TÚRKİSTAN. Kazinform –Туркистон вилоятида маиший техника ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳа қиймати 85 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган компания ҳар йили бир миллион маиший техника ишлаб чиқаради, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Мейржан Мирзалиев «Artel» компаниялари гуруҳи вакиллари билан учрашди.

У янги шерикларга ҳудуддаги сармоявий ва иқтисодий имкониятлар тўғрисида сўзлаб берди ва шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини ваъда қилди.

Мейржан Мирзалиев бундай лойиҳаларни амалга ошириш икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш нуқтаи назаридан муҳимдир, деб ҳисоблайди.

«Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлиги ҳар икки мамлакат ривожланиши учун жуда муҳимдир. Икки мамлакат раҳбарлари томонидан икки мамлакат ўртасида яқин алоқалар ўрнатилди ва энди биз, авваламбор, ушбу ҳамкорликни дўстона муносабатларга асосланган ҳолда давом эттиришимиз керак», - деди Мейржан Мирзалиев.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши мамлакатга маиший техника импортини алмаштириш ва «оддий нарсалар экономикасин» ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, «Artel» компанияси Туркистон вилоятида ошхона плиталари, ўрнатилган ускуналар, қолипли маҳсулотлар ва электр сув иситгичлари ишлаб чиқарадиган завод қуради.

Лойиҳа икки босқичда амалга оширилади, бу 2000 дан ортиқ иш ўринларини яратишга ёрдам беради.

Биринчи босқичда келгуси йилнинг охирига қадар йиллик қуввати 500 мингтага тенг маиший техника, яъни ошхона плиталарини ишлаб чиқаришни бошлаш режалаштирилган.

Иккинчи босқичга кўра, 2022 йил охирига қадар электр сув иситгичларини ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Лойиҳа инвестицияларни ривожлантириш ва экспортни ривожлантириш бўйича «Turkistan Invest» минтақавий агентлиги томонидан қўллаб-қувватланади.



Муаллиф: Айнур Ақбаева


Сўнгги хабарлар