Туркистон вилоятида «TURANSEZ» ташкил этилади

ISTANBUL. Kazinform – Қозоғистонда туркий тилли давлатларни бирлаштирган «TURANSEZ» махсус иқтисодий зонаси этиш тўғрисида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев Туркия ва туркий тилли давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича «Мустақилликнинг 30 йиллигига умумий қараш» конференциясида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

Вазирнинг таъкидлашича, Туркистондаги махсус иқтисодий зонаси 2020 йилда бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммити чоғида Давлат раҳбарининг топшириғига биноан ташкил этилмоқда.

Туркистон ҳудудида «TURANSEZ» қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, машинасозлик, электротехника ускуналари ишлаб чиқариш, сайёҳлик ва таълим кластерларини ўз ичига олган саноат-ишлаб чиқариш кластерини шакллантиришни, шунингдек, ўзаро манфаатли савдо алоқаларини ривожлантиришни назарда тутади», – деди Асет Ерғалиев.

Вазирнинг таъкидлашича, Мустақилликнинг 30 йилида Қозоғистонга 380 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинган, бу Марказий Осиё минтақасига жами инвестициялар оқимининг 70 фоизини ташкил этади. Шу билан бирга, пандемия дунёнинг барча давлатларининг савдо-иқтисодий муносабатларини, миллий иқтисодиётнинг ривожланишини ўзгартирди.

Ҳозирда Қозоғистон иқтисодиёти тикланиш траекториясида. 10 ой якунига кўра ЯИМ ўсиши 3,5% ни ташкил этди. Йил охирига қадар ўсиш 4 фоизга етиши кутилмоқда.

Асет Ерғалиев Қозоғистонда инвестиция вазиятни яхшилаш чора-тадбирлари ҳақида батафсил маълумот берди. Бош вазир бошчилигида хорижий инвестициялар бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолият кўрсатмоқда. Унда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда юзага келадиган масалалар кўриб чиқилади ва аниқ ечимлар ишлаб чиқилади.

«Мамлакатимизда энг қулай солиқ имтиёзлари мавжуд. Солиқлар ва ижтимоий тўловлар бўйича умумий ставка Европа ИҲТТ мамлакатлари билан солиштирганда тахминан 10 фоиздан паст», - дея қўшимча қилди у.

Устувор соҳаларда инвесторлар корпоратив даромадидан ва ер солиғидан 10 йилга, мол-мулк солиғидан 8 йилга озод этилди.

Бундан ташқари, Нур-Султанда «Астана» халқаро молия маркази мавжуд. Унинг иши инглиз қонунчилигига асосланади ва мамлакатга бутунлай хавфсиз сармоя киритиш учун шароит яратади. Шанхай фонд биржаси NASDAQ ва «Астана» халқаро молия маркази билан биргаликда ишга туширилди.

Марказда юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари нолга тенг бўлган қулай солиқ режими, шунингдек, соддалаштирилган виза режими мавжуд. Қонуний жиҳатдан янги қўллаб-қувватлаш воситаси – ҳар бир инвесторни қўллаб-қувватлашнинг индивидуал чора-тадбирларини назарда тутувчи Инвестиция шартномаси жорий этилди.


Сўнгги хабарлар