Туркистон вилоятида олтингугурт заводи қурилиши қачон бошланади

None
ASTANА. Kazinform – «Қазатомсаноат» АЖ бошқаруви раиси Ержан Муқанов Туркистон вилоятида қуриладиган олтингугурт кислотаси ишлаб чиқарувчи завод қурилиши қачон бошланишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ушбу лойиҳа ҳозирда техник-иқтисодий асослаш даражасида. Лойиҳа-смета ҳужжатларини жорий йил ўрталарида ишлаб чиқишни режалаштирганмиз. Қурилиш келгуси йилнинг ўрталарида бошланиши мумкин. Умуман олганда, биз ушбу лойиҳани 2025 йил охиригача якунлаб, 2026 йилда тўлиқ ишлаб чиқариш қувватида ишлай бошлашни режалаштирганмиз», — деди Ержан Муқанов ОАВ вакиллари иштирокидаги матбуот анжуманида.

Унга кўра, завод 800 минг тонна олтингугурт кислотаси ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади.

«Мазкур завод ишга туширилгач, 500 га яқин янги иш ўрни яратилади. Республика бюджетига тўловлар 4 миллиард тенге даражасига етади. Ҳозирги вақтда техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш якунланиш арафасида. Унинг тахминий нархи ана шу асослашдан кейин маълум бўлади. Ишга хусусий инвестор жалб этишни режалаштирганмиз. Ҳозирда инвестор Қозоғистонданми ёки хорижданми, аниқланмаган. Бироқ завод ўз маблағимиз ҳисобидан қурилмайди», — дея хулоса қилди Ержан Муқанов.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар
telegram