Туркистон вилоятида хитойлик инвестор тўқимачилик фабрикаси қурмоқда

ASTANA. Kazinform — Туркистон вилоятида Хитойнинг киритаётган сармояси ҳажми ортиб бормоқда ва бу минтақа саноати ривожига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғарин маълум қилди.

Флаг Китай Казахстан Қытай Қазақстан ту
Фото: Виктор Федюнин/ Kazinform

Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Туркистон вилоятида пахтани қайта ишлашдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш циклини ўз ичига олувчи тўқимачилик фабрикаси қурилиши хитойлик инвестор иштирокида давом этмоқда.

“Мен ушбу компанияга илк бор ташриф буюрганимда, лойиҳа эндигина бошланган эди, ҳозир эса натижалар чинакамига ҳайратланарли”, - деди Серик Жуманғарин Астанада бўлиб ўтаётган “Хитой-Марказий Осиё” бизнес кенгашининг иккинчи йиғилишида.

Шунингдек, миллий иқтисодиёт вазири мамлакатимизга хорижий сармояларнинг кириб келиши бевосита ҳудуд иқтисодиёти ривожига хизмат қилаётганини таъкидлади.

“Савдосиз сармоя бўлмайди. Савдо бозорни ўрганиш имконини беради, кейин эса йирик лойиҳаларни амалга ошириш босқичига ўтишга йўл очади”, — дея қўшимча қилди Бош вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган “Хитой-Марказий Осиё” ишбилармонлик кенгашининг иккинчи йиғилиши доирасида умумий қиймати 17 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган 35 дан ортиқ меморандум имзоланганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида 17 миллиард долларлик шартнома имзоланди.

Сўнгги хабарлар