Туркистон вилоятида 180 мингга яқин кўп болали оналар бор

TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилояти кўп болали оналар сони бўйича республикада биринчи ўринни эгаллади. Вилоятда 2500 га яқин “Ботир она”, 17 мингдан ортиқ “Олтин алқа” ва 4 минг нафар “Она шуҳрати” соҳибалари истиқомат қилади.

ана
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Туркистон вилоятида 8 март байрами муносабати билан “Она – дунё нури” деб номланган байрам тадбири ташкил этилди. Унда муҳтарам онахонларга, азиз аёлларга эҳтиром кўрсатилди.

Түркістан облысы әкімдігі
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Тантанали йиғилишда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди муҳтарам онахон ва қизларни байрам билан табриклади.

Байрам тадбири концерт дастури билан давом этди.

Түркістан облысы әкімдігі
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги
Сўнгги хабарлар