Туркистон вилояти ташкил этилганидан буён ўтган 5 йил ичида ҳудудий ички маҳсулот 2 баробар ошди

«Бу йил Туркистон вилояти ташкил этилганига 5 йил тўлди. Вилоят маркази – Туркистон шаҳрини маънавият пойтахт сифатида ривожлантириш йўлида амалга оширилган чора-тадбирлар вилоят иқтисодиёти ривожига янги суръат бағишлади. Иқтисодиётнинг асосий кўрсаткичи – жами ҳудудий маҳсулот ҳажми 5 йил ичида икки баробарга ошиб, 3,5 триллион тенгега етди. Саноатнинг ишлаб чиқариш ҳажми 2 баробарга ошиб, 867 миллиард тенгега етди. 2018-2022 йилларда Саноатлаштириш харитаси доирасида умумий қиймати 56 миллиард тенге бўлган 43 та лойиҳа амалга оширилиб, 2834 та янги иш ўрни яратилди», – деди ҳоким.
Вилоят раҳбари вилоят саноат салоҳиятини юксалтириш имконини берадиган бир қанча муҳим йирик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилганини таъкидлади.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай