Туркистон ташрифи якунлари: Нурсултон Назарбоевга Култўбедаги қайта тикланган иншоотлар ҳақида ахборот берилди
Айтиш лозимки, Туркистонда барпо этиладиган асосий иншоотлар рўйхатини тасдиқлаб, Биринчи Президент Нурсултон Назарбаев бепоён Евроосиё халқлари маданиятларининг ҳамкорлик ва ўзаро таъсир этиш жараёнларини тақиқ этишда асосий ёдгорлик сифатида Култўбе шаҳарчасининг аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Бунда 2019 йилдан бери «Култўбе шаҳарчаси тарихий иншоотларини таъминлаш» мавзусида маданий меросларни асраш ҳақидаги илмий лойиҳа – ERGнинг Қозоқ илмий-тадқиқот маданият институти билан ҳамкорликда амалга ошираётган катта ва ижимоий устувор лойиҳаларнинг биттаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа Елбасы Нурсултон Назарбоев ва Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга бир неча марта таништирилган эди. Шунингдек, лойиҳа Бош вазир Асқар Маминнинг ҳам алоҳида назорига олинган.
Туркистонга ташрифи доирасида Нурсултон Назарбоевга Култўбедаги икки йилда бажарилган ишлар натижалари ва келажакка мўлжалланган лойиҳалар тақдим этилди.