Туркистон-Самарқанд йўналишида ҳаво қатнови очилди
TÜRKISTAN. Kazinform - Марказий Осиё давлатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни жонлантириш мақсадида Туркистон-Самарқанд йўналиши бўйича илк халқаро рейс очилди.

«Qazaq air» авиакомпаниясига тегишли самолётда Туркистондан жўнаб кетган 80 га яқин саёҳатчиларни самарқандликлар тантанали билан кутиб олди.

Парвозлар ҳафтасига икки марта, жума ва якшанба кунлари замонавий, қулай «De-Havilland Dash 8-Q400» авиалайнерларида амалга оширилади. Туркистондан маҳаллий вақт билан 20:20да, Самарқанддан эса 21:20да жўнайди.

“Ноёб сайёҳлик ресурсларига эга Марказий Осиё минтақасида туризм соҳаси жадал ривожланмоқда. Шу нуқтаи назардан, икки давлат ўртасида тажриба алмашиш, туризм соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган”, — дейилади Туркистон ҳудудий коммуникациялар хизмати тарқатган хабарда.