Цинциннати: Юлия Путинцева жуфтлик баҳсларида илк бор WТА 1000 мусобақаси финалига чиқди
ASTANА. Кazinform — Қозоғистонлик теннисчи Юлия Путинцева Цинциннати (АҚШ) WТА 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалга чиқди.
Қозоғистонлик теннисчи канадалик Лейла Фернандес билан бирга ярим финалда чехиялик Линда Носкова ва россиялик Диана Шнайдерга қарши финал йўлланмаси учун курашди.
Қозоғистон-Канада жуфтлиги 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди. Бир соату 16 дақиқа давом этган ўйинда иккаласи 1 эйс билан бирга 11 та брейк-пойнтдан учтасини ишлатишди. Носкова - Шнайдер 2 та эйс, 1 брейк (7 та брейк) билан чекланди.
Юлия Путинцева – Лейла Фернандес мусобақанинг 3-ракеткаларии, америкалик Айша Муҳаммад – янги зеландиялик Эрин Рутлифга қарши чемпионлик учун курашади.
Д.Шнайдер Мирра Андреева билан биргаликда Париж Олимпиадасида қатнашиб, кумуш медални қўлга киритган эди.
Бунгача қозоғистонлик теннисчи россиялик Анна Калинская билан Осакада (Япония) WТА 250 турнири финалига чиққан эди. Илк бор WТА 1000 даражасида у финалга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлия Путинцева Цинциннати турнирининг жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиққани ҳақида ёзган эдик.