Транскаспий халқаро транспорт даҳлизининг келажаги бор – ҚР Президенти

ASTANA. Kazinform - Евроосиё бозорлари учун янги имкониятлар очувчи Транскаспий халқаро транспорт даҳлизининг келажаги бор. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши аъзолари билан учрашувда маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақордага таяниб.
None

Давлат раҳбари иқтисодий шерикликни кенгайтириш учун шарт-шароит яратиш муҳимлигини таъкидлади. Унинг айтишича, халқаро бозордаги инқирозга қарамай, иқтисодиётимиз босқичма-босқич тикланмоқда. Шунингдек, транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтди. Хусусан, Евроосиё бозорлари учун янги имкониятлар очаётган Транскаспий халқаро транспорт йўналишининг истиқболи борлигини айтди.

«Бу масаланинг долзарблиги ортиб бормоқда. МДҲга аъзо давлатлар мавжуд салоҳиятни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилади. Хусусан, «Шимол-Жануб» йўналиши бўйича Эрон, Форс кўрфази ва Ҳиндистон йўналишида савдони ривожлантириш муҳимдир»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар