Трамп Хитойдан бошқа давлатларга божларни 90 кунга кечиктирди

ASTANА. Кazinform – АҚШ президенти Дональд Трамп 9 апрель куни ўзаро тарифлар бўйича янги божлар жорий этишни 90 кунга кечиктиришини, бироқ Хитой товарларига солиқларни оширишда давом этишини маълум қилди.

тариф
Фото: Жим Аллен /FreightWaves

Lianhe Zaobao газетасининг ёзишича, Трамп АҚШнинг ўнлаб савдо ҳамкорларига кенг кўламли “ўзаро тарифлар” жорий этиш муддати тугашига 24 соат қолганда кескин ўз позициясини ўзгартирган.

У ўз баёнотида “жаҳон бозорига ҳурматсизлик кўрсатгани учун” Хитойдан импорт қилинадиган товарларга тарифни 104 фоиздан 125 фоизга оширишини маълум қилди.

—Ушбу қарор дарҳол кучга киради, — дея қўшимча қилди у.

Трампнинг айтишича, 75 дан ортиқ давлат АҚШ билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирган.

- Менинг қаттиқ огоҳлантиришимдан сўнг, бу давлатларнинг ҳеч бири Қўшма Штатларга ҳеч қандай тарзда ёки форматда жавоб қайтармади. Шунинг учун мен Хитойдан ташқари бошқа мамлакатлардан импорт қилинадиган барча маҳсулотларга божларни 90 кунга тўхтатиб туриш ва бу муддат ичида тарифларни 10% гача камайтириш тўғрисида фармон чиқардим, — деб ёзди Трамп ижтимоий тармоқда.

Оқ уй матбуот котиби Левиттнинг сўзларига кўра, бу қарор Хитойдан ташқари барча мамлакатларга атиги 10 фоизлик божлар жорий этилишини билдиради.

Бироқ бу воқеанинг тафсилотлари ва сирларига ҳали ойдинлик киритилмаган.

Ушбу янгилик таъсирида АҚШ фонд бозоридаги асосий индекслар сезиларли даражада ўсди ва эрталабки савдолар давомида облигациялар даромадлилиги ўзининг энг юқори даражасидан бироз пасайди.

Хитой расмийлари “ўзаро тарифлар” сиёсатига қарши жавоб чораларини кўриши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар