14:40, 23 Февраль 2023 | GMT +6
Тожикистонда яна зилзила содир бўлди
ASTANА. Кazinform – 2023 йил 23 феврал куни Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «СОМЭ«» МЧЖ сейсмик станциялар тармоғи томонидан Алмати вақти билан 14 соат 1 дақиқа 5 сонияда зилзила қайд этилди, деб хабар беради Кazinform.
«Зилзила эпицентри Тожикистонда, Алмати шаҳридан 606 км жануби-ғарбда жойлашган. Зилзиланинг энергия класси 11,0 баллни ташкил этади. Катталиги МPV 5.0. Эпитсентр координаталари 38,21°, кенглиги - 73,75°, чуқурлиги - 15 км. Сезувчанлик тўғрисидаги маълумотлар (МSК-64 шкаласи бўйича): йўқ», - деди Алмати МСО навбатчи оператори.
Эслатиб ўтамиз, 23 феврал куни Алмати шаҳридан 424 км шимоли-шарқда, Қозоғистон ҳудудида, Жетису вилоятида зилзила қайд этилган эди. Аввалроқ Тожикистонда 7,0 магнитудали зилзила содир бўлгани, Алмати ва Чимкентда 2-3 балли силкинишлар сезилгани ҳақида хабар берилганди. Бугун Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида 4 магнитудали зилзила сезилди. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди.