Тожикистонда қор кўчкиси турар-жой биноларига етди: 15 киши ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform – 15 феврал, чоршанба куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 09:50да кучли қор ёғиши натижасида Хоруғ шаҳридаги Носир Хисрав маҳалласидаги турар-жой биноларига катта қор кўчкиси тушди. Бу ҳақда Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None

«Қор кочиши натижасида 4 та турар-жой биноси ва 5 та маиший объект ҳамда 35 та турар-жой биноси қисман зарар кўрган. ГБАО ҳудудида 14 киши, Варзоб тумани ҳудудида 1 киши ҳалок бўлди, 12 киши турли тан жароҳатлари олди», — дейилади хабарда.


Вилоят Фавқулодда вазиятлар комиссияси етказилган зарарни аниқлайди.

Синоптикларнинг фикрича, қор кўчкиси хавфи 2023 йил 19 февралгача сақланиб қолади.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради ва яна бир бор аҳолига мурожаат қилиб, узоқ сафарлардан, қор кўчкиси бўлган ҳудудларга чиқмасликни, огоҳ ва ҳушёр бўлишни сўрайди.

Аввалроқ Қўмита хабарига кўра, сўнгги кунларда исиш ва ёғингарчилик туфайли ГБАОнинг ғарбий ҳудудлари, Ҳисор тизмаси тоғларида, шунингдек, Душанбе-Хоруғ, Душанбе-Хўжанд, Душанбе-Ляхш, Хоруғ –Мурғоб, Хоруғ-Ишкашим автомобил йўлларида хафв сақланиб қолади.

Фото: kchs.tj

Сўнгги хабарлар