Тожикистонда буюк қозоқ шоирлари, мутафаккирлари ва олимларининг китоблари тақдим этилди
ASTANА. Kazinform — Қозоғистоннинг буюк шоирлари, мутафаккирлари ва олимларининг китоблари Тожикистон пойтахтида ўтказилган халқаро китоб ярмаркасида омма эътиборига ҳавола этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кўргазма доирасида Қозоғистон элчихонаси қозоқ халқининг бой маданий ва тарихий меросини акс эттирувчи китоблар тўпламини тақдим этди.
Экспонатлар орасида буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев, машҳур шоир Жамбил Жабаев, биринчи қозоқ геологи, академик Қаниш Сатпаевнинг китоблари, қозоқ урф-одатлари, анъаналари, миллий фалсафаси ва маданиятига оид асарлар ўрин олган.
Экспозиция кўргазмага ташриф буюрувчилар, жумладан, Тожикистон илмий ва маданий зиёлилари, хорижий дипломатик миссиялар ва кенг жамоатчилик вакилларида катта қизиқиш уйғотди. Қозоғистоннинг кўргазмадаги иштироки икки давлат ўртасидаги гуманитар мулоқотни ривожлантиришга қўшилаётган салмоқли ҳисса бўлиб, унинг маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга интилишидан далолат беради.
Тожикистон маданият вазири ўз нутқида дунё халқлари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстликни янада чуқурлаштиришда бундай тадбирлар муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.