Тожикистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

None
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Қасим-Жомарт Тоқаевни навбатдан ташқари Қозоғистон Республикаси Президенти сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади.

Давлат раҳбарлари келаси йил бошида икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланишини таъкидладилар.

Томонлар Қозоғистон ва Тожикистон халқлари фаровонлиги йўлида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Шу билан бирга, президентлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар