Тожикистон Афғонистон билан чегарадаги вазият ёмонлашганини маълум қилди
Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 3 июл куни соат 18:30да Афғонистон Ислом Республикасининг Бадахшон вилояти, Шахрибузург тумани, Хохон уези Овез қишлоғи ва Рогистон туманининг Зираки қишлоғида вазият янада мураккаблашган.
Ушбу ҳудудлар Толибон ҳаракати томонидан тўлиқ ишғол қилинган. Тўқнашув пайтида Толибон ҳаракати Хохон уези Овез чегара комендатурасини ҳам эгаллаб олган.
Афғонистон Ислом Республикаси Қуролли Кучларининг 300дан ортиқ ҳарбий хизматчилари ўз ходимларини сақлаб қолиш мақсадида Тожикистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтди.
Тожикистон Республикаси чегарачилари яхши қўшничилик тамойилларини инобатга олган ҳолда чекинаётган афғон қўшинларининг Тожикистон Республикаси ҳудудига киришларига рухсат беришди.
Чегарадаги вазият Тожикистон Республикаси чегарачиларининг тўлиқ назорати остида.