14:14, 25 Июль 2022 | GMT +5
Тожикистон аҳолиси 10 миллион кишига етди
DUSHANBE. Kazinform - Кеча 24 июль куни Душанбе шаҳрининг 2-туғруқхонасида Тожикистоннинг 10 миллионинчи фуқароси дунёга келди, унинг исмини Фирдавс, деб қўйишди, дейилади «Khovar» агентлиги тарқатган хабарда. Тожикистон Марказий Осиёда аҳолиси кўплиги бўйича учинчи ўринни эгаллаб ўз позициясини янада мустаҳкамлади, дейилмоқда. Бу ҳақда Kazinform «Khovar» агентлигига таяниб хабар беради.
Чақалоқнинг отаси меҳнат мигранти, онаси уй бекаси. Фирдавс ушбу оиланинг бош фарзанди бўлди.
Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон чақалоқнинг ота-онасини табриклаб, Душанбе шаҳри ҳокимига чақалоқ туғилган оилани турар жой билан таъминлашга кўрсатма берган.
Хабарда айтилишича, Душанбе шаҳри ҳокими Рустами Эмомали Махфират Шокировага уч хонали уй ажратиш бўйича тегишли фармойишни имзолаган.
Демография, аҳоли бандлиги ва ижтимоий статистика бўлими бошлиғи Абдували Набизоданинг таъкидлашича, Тожикистон аҳолисининг 50,7 фоизи эркакалар ва 49,3 фоизи аёллардан иборат. Шунингдек, болалар ва 18 ёшга тўлмаган фуқаролар сони аҳолининг 40 фоизини ташкил этади.
Фото:khovar