Тошкентда югуриш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди

TASHKENT. UzA-Kazinform - Тошкетда 30 июнь – Ёшлар кунига бағишланган халқаро югуриш мусобақаси бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
None
Фото: ЎзА

Тошкент шаҳрида Халқаро олимпия куни («Olympic day») муносабати билан югурувчилар 3 масофага – 3 км, 10 км ва 1 миля (1,61 км) масофага югуришда баҳслашди.

Тошкентдаги «Humo Arena» спорт мажмуаси олдида бошланган «Yangi Nafas» очиқ югуриш мусобақаси халқаро мақомга эга бўлиб, унда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан 300 нафарга яқин профессионал ва ҳаваскор спортчилар иштирок этди.


Сўнгги хабарлар