Тошкентда VI халқаро стоматологлар конгресси бўлиб ўтди

None
Фото: ЎзА
TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон пойтахтида Тошкент давлат стоматология институти томонидан VI халқаро стоматологлар конгресси ўтказилди. Унда Ўзбекистон ҳамда Европа иттифоқи, Туркия, Корея, Ҳиндистон ва МДҲ давлатларининг 100 дан ортиқ етакчи мутахассислари қатнашди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Иштирокчилар ташхислаш ва даволашнинг энг янги усуллари, илмий ва таълим йўналишларидаги тенденциялар билан танишиш имконига эга бўлди. Конгресс доирасида маҳаллий ва хорижий мутахассислар ёш соҳа ходимлари ва талабалар учун 20 га яқин ноёб маҳорат дарси ўтказди.

Конгресс дастури доирасида Германиянинг стоматологик ускуна ва материалларни ишлаб чиқарувчи «Mega-Denta» компанияси томонидан «Терапевтик стоматология» йўналишида анъанавий ўн иккинчи «Мега мастер» ҳамда АҚШнинг «Colgate-Palmolive» компанияси билан ҳамкорликда «Болалар стоматологияси» йўналишида халқаро талабалар олимпиадаси ташкил этилди.

Мазкур халқаро танловларда Ўзбекистон АҚШ, Германия, Туркия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Россия ва Тожикистон давлатларининг ўндан ортиқ етакчи тиббиёт олий таълим муассасаларининг 120 га яқин талабалари иштирок этиб, ўзларининг касбий маҳоратлари ва амалий кўникмалари, назарий билимлари ва илмий изланишлари натижаларини тақдим этди. Беллашувларда Чимкент, Алмати, Истанбул, Москва, Хабаровск, Волгограддан ташриф буюрган етакчи профессор-ўқитувчи ва мутахассислар ҳакамлик қилди.


Сўнгги хабарлар
telegram