Тошкентда уч мамлакат вазирлари сув-энергетика тизимларининг куз ва қиш мавсумида ишлашини келишиб олдилар

ТASHKENT. Kazinform - Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика вазирлари Тошкентда учрашиб, сув-энергетика тизимларининг куз ва қиш мавсумида ишлашини муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinformнинг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Тошкентда уч мамлакат вазирлари сув-энергетика тизимларининг куз ва қиш мавсумида ишлашини келишиб олдилар
Фото: Ўзбекистон Энергетика вазирлиги

Қозоғистон томонидан масъул идоралар раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев, Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов иштирок этди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги хабарига кўра, йиғилишда мамлакатлар сув-энергетика тизимларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш масаласи муҳокама қилиниб, иш жадвали тасдиқланди.

Тошкентда уч мамлакат вазирлари сув-энергетика тизимларининг куз ва қиш мавсумида ишлашини келишиб олдилар
Фото: Ўзбекистон Энергетика вазирлиги

 

Шу билан бирга, томонлар “Қамбарота – 1” ГЭС қурилишининг боришини муҳокама қилдилар. Сув-энергетика тизимлари мувозанатини сақлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, йиғилишда вазирлар Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидаги Чотқол дарёсида қурилиши мумкин бўлган ГЭС лойиҳасини кўриб чиқдилар. Бунгача Хитойнинг “CEEC” компанияси мутахассислари мазкур ҳудудда дастлабки тадқиқот ўтказган эди.

Учрашув якунида томонлар ишчи гуруҳларнинг мунтазам учрашувларини ташкил этиш ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб, бир қатор ҳужжатларни имзоладилар.

Сўнгги хабарлар