Тошкентда «TASHKENT BOOK FEST – 2022» III Халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ташкил этилди

TASHKENT. Kazinform - Ўзэкспомарказда «TASHKENT BOOK FEST – 2022» III Тошкент Халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
None

Мазкур тадбир ЎР Президентининг «Беш ташаббус» лойиҳаси ҳамда «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони доирасида, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан ташкил этилди.

Халқаро кўргазма-ярмаркаси ноширлик-матбаа соҳасида эришилган ютуқларни ҳалқаро даражада намойиш этиш, мавжуд ноширлик, матбаачилик ҳамда китоб савдоси ташкилотларининг хорижий соҳа мутахассислари билан ўзаро халқаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш, мамлакатда ноширлик ишини замонавий, янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ташкил этилган.

Шунингдек, тақдимотлар орқали ўзбек адабиётининг етук намуналарини хорижий тиллар, жаҳон адабиёти сара намуналарини ўзбек тилига таржима қилиш борасида келишувларга эришилади. Қолаверса, тадбирдан аҳоли ва ёш авлодни билим олиш, маънавий ва маърифий савиясини юксалтириш, уларни янгиланаётган Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ғоялари ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашдек эзгу мақсадлар кўзланган.

Унда Арманистон, Беларусия, Буюк Британия, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Туркия ва Ҳиндистон давлатларидан келган 46 та хорижий нашриётлар, китоб савдо ташкилотининг 98 нафар вакиллари билан биргаликда, Ўзбекистондаги 30 та давлат ва хусусий нашриётлар ҳамда китоб савдо ташкилотлари иштирок этди.

Сўнгги хабарлар