Тошкентда таниқли қозоғистонлик хонандалар концерт берди

Тошкентда таниқли қозоқ хонандалари концерт берди
Фото: Алихан Асқар/Kazinform

Таниқли қозоқ эстрада хонандалари Тошкентда Ўзбекистондаги қозоқлар учун концерт берди, деб хабар беради Каzinform агентлиги мухбири.

Концертда Мархаба Саби, Мади Сиздиқов, Yenlik номи билан танилган Енлик Қурарбек каби қозоғистонлик хонандалар, бастакор ака-ука Ғаламат ва Нурали Бейсеқожалар чиқиш қилди.

“Санъатимизни одамларга кўрсатиш имконига эга бўлганимиздан хурсандмиз. Чунки биз кимлигимизни унутмаслигимиз керак. Бу концертга нафақат тошкентлик қозоқлар, балки Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида истиқомат қилувчи фуқаролар ҳам ташриф буюришди. Томошабинларни санъатга меҳр қўйганини кўриб, фахрланамиз”, – деди қозоғистонлик хонанда ва рэп ижрочиси Енлик Қурарбек.

Маданий тадбир доирасида янграган куй ва куй-қўшиқлардан ташқари, “Отандастар” жамғармаси томонидан Ўзбекистондаги қозоқларга олиб келинган эсдалик совғалари топширилди.

 

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар
telegram