Тошкентда ШҲТ халқаро ярим марафони ўтказилади

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикасининг 2021-2022 йилларда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига раислиги доирасида 80дан ортиқ тадбир режалаштирилган. Шулардан бири - 2022 йил 27 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ халқаро ярим марафони доирасида «Наврўз» умумхалқ байрамига бағишланган IV халқаро Тошкент ярим марафони ташкил этилади, дея маълум қилди Ўзбекистон Енгил атлетка федерацияси матбуот хизмати. Бу ҳақда Kazinform UzАга таяниб хабар беради.

Таъкидланишича, ШҲТ ярим марафонида минглаб кишилар, жумладан, турли мамлакатлар ва қитъалардан келган профессионал спортчилар, ҳаваскор югурувчилар, соғлом турмуш тарзи тарафдорлари ШҲТ байроғи остида бирлашадилар.

Тошкентда ўтказилиши кутилаётган ярим марафон дастури икки масофани ўз ичига олган бўлиб, иштирокчилар 3 км ва 21,0975 км масофага югуриб, куч синашадилар.

Ярим марафон маршрути Тошкентдаги Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасидан бошланиб, Нукус, Абдулла Қодирий, Абай кўчалари бўйлаб давом этиши айтилмоқда.


Фото: UzA

Сўнгги хабарлар
telegram