12:58, 19 Ноябрь 2021 | GMT +5
Тошкентда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади
NUR-SULTAN. Kazinform – Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этувчи қозоғистонлик спортчилар рўйхати эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform Olympic.kzга асосланиб.
Оғир атлетика бўйича Қозоғистон терма жамоаси Алмати вилоятидаги «Ақбулақ» Олимпия марказида жаҳон чемпионатига сўнгги тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.
Жаҳон чемпионати 7-17 декабр кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Жаҳон чемпионатида Қозоғистон шарафини 5 нафар спортчи ҳимоя қилади. Улар:
Арли Чонтей (55 кг)
Нурғиса Адилўғли (96 кг)
Артем Антропов (96 кг)
Карина Кузғанбаева (81 кг)
Айзада Муптильда (87+ кг)