Тошкентда Қозоғистон рассомларининг рангтасвир ва графика асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

TASHKENT. UzA-Kazinform - Тошкент фотосуратлар уйида шу мавзуда Қозоғистон рассомларининг рангтасвир ва графика асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
None
Фото: ЎзА

Тадбир Ўзбекистон Бадиий академияси, Тошкент фотосуратлар уйи ва Қозоғистон рассомлари уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги маданий ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик тобора ривожланмоқда. Бу ўз навбатида, турли ижодий лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятларни очмоқда. Қозоғистон бадиий мактаби вакилларининг «Рангоранг ёмғир» мавзуидаги кўргазмаси ҳам шулар жумласидан.

Унда Аранши Шаржанов, Султан Ильяев, Насир Рустамов, Мухтар Бекенов, Мадина Мухтароваларнинг асарлари намойишга қўйилган.

Ҳар бир асар муаллифнинг дунёқараши, воқеаликка бўлган муносабати, тасвирий саънат ихлосмандларига етказмоқчи бўлган ўй-фикрларини акс эттиради.

Рассомлар ўз асарларин замонавий услубда чизишган бўлса-да, уларда қиёфаларнинг классик уйғунлиги мужассамлашган. Қушлар, отлар, балиқлар, самовий жисмлар – муаллифлар томошабин билан суҳбат қурадиган, уларни кўп нарсага ўйлантирадиган рамзлардир.

Эътиборли жиҳати шундаки, асар қайси бир услубда ишланган бўлмасин, у биринчи навбатда, ўзбек тасвирий санъати ихлосмандларига ўзининг маънавий дунёси, она замин муҳити руҳини етказиб беради.


Сўнгги хабарлар