11:40, 06 Ноябрь 2022 | GMT +5
Тошкентда Халқаро болалар расмлари биенналеси бўлиб ўтади
TASHKENT. Kazinform - Жорий йилнинг 12-16 декабрь кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида «Тошкент қувончлари» IX халқаро болалар расмлари биенналеси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
Маълум қилинишича, Халқаро болалар расмлари кўргазмаси «Болалик олами», «Менинг Ватаним», «Мен яшаётган дунё», «Менинг орзуим», «Мен билган Ўзбекистон» каби мавзуларни қамраб олади.
Ташкилотчилар томонидан ижодий ишлар мустақил тарзда, ташқаридан ёрдамсиз ва шахсан иштирокчи томонидан яратилиши лозимлиги таъкидланмоқда. Биенналеда 5 – 15 ёшдаги болалар илгари намойиш этилмаган битта оригинал асар билан иштирок этиши мумкин.
Натижалар 2022 йил декабрь ойида эълон қилинади.
Фото: UzA