Тошкентда аллерголог-клиник иммунологларнинг III халқаро форуми ўтказилади

None
Фото: ЎР ССВ
TASHKENT. Kazinform – Жорий йил 22 майда Тошкентда аллерголог-клиник иммунологларнинг III халқаро форуми ўтказилади, деб хабар беради Kazinform ЎР ССВга таяниб.

Тадбирга Россия, Австрия, Қозоғистон каби қатор мамлакатлардан етакчи олимлар таклиф этилган. Шунингдек, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган соҳа мутахассислари иштирок этади.

Форумнинг мавзуси «Аллергик касалликларнинг аллергенлар билан махсус иммунтерапия давосининг замонавий ҳолати ва истиқболлари» деб номланган.

Унинг кун тартибидан аллергологик хизмат, бронхиал астма, аллергик ринит ва молекуляр аллергологик диагностика, дори аллергияси ҳамда атопик дерматитга доир долзарб муаммолар муҳокамаси ўрин олган.

Форум соҳага оид илмий янгиликлар, илғор ташхис ва муолажа усуллари, инновацион ёндашувлар ҳақидаги қиқизиқарли маърузаларга бой бўлиши кутиляпти.


Сўнгги хабарлар