Тошкентда 3 ёшли болани пичоқлаб ўлдирган эркак 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди

TASHKENT. Kazinform – Тошкент шаҳрида ўзи билан бирга яшаб келаётган аёлнинг 3 ёшли боласини пичоқлаб ўлдирган эркак 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.

суд
Фото: freepik

Ўзбекистон Олий суди хабарига кўра, 2024 йил 9 июль куни 30 ёшли эркак қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган аёл билан ўзаро жанжаллашган. Оқибатда у аёлнинг биринчи турмушидан бўлган 3 ёшли ўғил фарзандига пичоқ билан бир неча маротаба жароҳат етказган. Шундан сўнг эркак ҳодиса жойидан яширинган. Бола шифохонага олиб келингунга қадар вафот этган.

29 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида С.М.га (эркак, 1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган) оид жиноят ишини биринчи инстанциясида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Судланувчи тайинланган жазонинг дастлабки 4 йилини турмага қамаш тариқасида ва қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияларда ўтказади.

Сўнгги хабарлар