Тошкент ва Самарқанд 2024 йилда МДҲ пойтахтлари этиб белгиланди

None
SAMARQAND. Кazinform – МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида Самарқанд 2024 йилги Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти, Тошкент эса ёшлар пойтахти деб эълон қилинди. Бу ҳақда МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев йиғилиш якунлари бўйича брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Самарқандга 2024 йилда МДҲнинг маданий пойтахти, Тошкентга эса ёшлар пойтахти мақомлари берилиши Ўзбекистон МДҲ доирасидаги ўзаро муносабатларимизга фаол ҳисса қўшаётганидан далолатдир», — деди Сергей Лебедев.

Бундан ташқари, Минск 2023 йилда МДҲнинг спорт пойтахти этиб танланган. 2024 йилда бу унвон Арманистоннинг Гюмри шаҳрига берилади.

Кеча Самарқандда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси раҳбарлари иштирок этди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар
telegram