Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё кубоги ўтказилмоқда

TASHKENT. UzA-Kazinform - Тошкентда қиличбозликнинг сабля ва рапира йўналишлари бўйича кадетлар ўртасида Осиё кубоги ўтказилмоқда, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
None
Фото: olympic.kz

Унда Саудия Арабистони, Қозоғистон, Қирғизистон, Ҳиндистондан келган ва Ўзбекистон спортчилари ғолиблик учун куч синашмоқда.

Мусобақанинг биринчи кунида рапира қуроли бўйича ўтган баҳларда София Актаева (Қозоғистон), Дурдона Мамадаминжонова (Ўзбекистон), Алау Муканова (Қозоғистон) ва Сабина Адашалиева (Ўзбекистон) шоҳсупага кўтарилди.

Ушбу йўналишдаги баҳслар йигитлар ўртасида ўтказилганда, Жамолиддин Марипжонов (Ўзбекистон), Бобуржон Тожиддинов (Ўзбекистон), Евгений Токанов (Қозоғистон) ҳамда Алимирзо Мирзаев (Ўзбекистон) ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.


Сўнгги хабарлар