Тошкент кинофестивалида Қозоғистоннинг саккизта фильми намойиш этилади

Кино
Фото: Мадибек Жанибеков / Kazinform

“Ипак дурдонаси” ХV Тошкент халқаро кинофестивалида қозоғистонлик киноижодкорларнинг саккизта фильми намойиш этилиши режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алишер Навоий номидаги Кинематографлар уйида Қозоғистон киноси кунларининг очилиши бўлиб ўтди. Оммага намойиш этилган биринчи фильм режиссёр Дархан Саркенов томонидан суратга олинган “Менинг жиним” («Мой джинн») фантастик комедияси бўлди. Фильмни томошабинларга қозоғистонлик актёрлар Дина Тасболатова ва Рустем Алмағамбетов тақдим этди.

Шунингдек, Тошкент кинотеатрларида яна бир нечта танловдан ташқари фильмлар намойиши бўлиб ўтади. “Ёлғиз ўтов” тарихий драмаси, “Деярли Мачо” комедияси, “Нартай” трагикомедияси, Дарежан Ўмирбаевнинг “Оқин” филми шулар жумласидандир.

“Марказий Осиё киноси” танловида учта қозоғистонлик фильм иштирок этади: Максим Акбаровнинг “Дашт”, Адилхан Ержановнинг “Адемока тарбияси” ва Дархан Тўлегеновнинг “Биродарлар” фильмлари.

Кино
Фото: Мадибек Жанибеков / Kazinform

 

Айни кунларда Ўзбекистон кино санъаткорлари, уни кўрсатадиган ва оммага тарғиб қилаётганлар, оддийгина кино мухлисларнинг тўпланиш марказига айланди. 29 сентябрдан 2 октябрга қадар Ўзбекистон пойтахтида Давлат кинематография қўмитаси ва Кинематографчилар уюшмаси томонидан 1968-1997 йилларда Тошкентда анъанавий тарзда ўтказилган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси халқаро кинофестивалининг давоми бўлган “Ипак йўли дурдонаси” кинофестивали бўлиб ўтади. Кинофестивални қайта тиклаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил июнь ойида қабул қилинган эди.

Ҳар йили машҳур режиссёрлар, актёрлар ва кинематография арбоблари фестивалнинг меҳмони бўлишади. Бу йил унда 300 га яқин нуфузли меҳмонлар қатнашади. Шунингдек, тадбир доирасида 30 га яқин давлат билан ҳамкорликда кинолойиҳалар амалга оширилади. Фестиваль доирасида таниқли хорижий ва маҳаллий киноижодкорлар иштирокида маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар ўтказилади. Фестивалда намойиш этилган фильмлар республика бўйлаб бепул намойиш этилади.

Кино
Фото: Мадибек Жанибеков / Kazinform

 

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар