Тошкент инвестиция форумида 11 миллиард долларлик шартномалар имзоланди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон пойтахтида иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми якунлари бўйича умумий қиймати 11 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: miit.uz

27-28 апрель кунлари Ўзбекистонда 70 та давлатдан 2,5 мингдан ортиқ йирик компания ва холдинг раҳбарлари, молиячи ва иқтисодчи экспертлар, етакчи сармоядорлар йиғилди.

Форумнинг панел сессиялари ва тадбирлари доирасида мамлакатнинг турли тармоқлари ва ҳудудларининг сармоявий ва иқтисодий имкониятлари очиб берилди, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самаралари кўриб чиқилди.

«Агар биринчи форум доирасида жами 7,8 миллиард долларлик 105 та ҳужжат имзоланган бўлса, жорий йилда ТХИФ-2023 доирасида 164 та битим ва шартнома имзоланиб, уларнинг умумий ҳажми 11 миллиард долларга етди», – дейилади Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида «Йўл харитаси» ишлаб чиқилган бўлиб, унда ҳар бир лойиҳанинг ижрочилар ва амалга ошириш муддатлари белгиланган.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар