14:44, 31 Март 2022 | GMT +5
Толибон ҳукуматининг биринчи дипломати Россияда аккредитациядан ўтказилди
MOSKVA. TASS - Kazinform – Россия Афғонистоннинг янги расмийлари - «Толибон» (Қозоғистонда тақиқланган – таҳр.) ҳаракати томонидан Москвага юборилган биринчи дипломатни аккредитациядан ўтказди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига асосланиб.

«Ўтган ой Москвага ташриф буюрган биринчи афғон дипломати Россия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтказилди», - деди Сергей Лавров.
Лавровнинг айтишича, Қобул дипломатик ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш устида фаол иш олиб бормоқда.