12:58, 10 Июнь 2019 | GMT +6
Тоқаев Ўзбекистон Президенти билан телефон орқали сўзлашди
НУР-СУЛТОН. Kazinform - Давлатимиз рахбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали сўзлашди, деб хабар беради Kazinform Ақорда сайтига ҳавола қилиб.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистон Республикаси Президенти сайловида эришган мутлақ ғалабаси билан табриклади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевнинг табригига миннатдорчилик изҳор этиб, қардош мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада теранлаштириш бўйича Елбасы Нурсултон Назарбоев юритган сиёсатни давом эттиришини таъкидлаб ўтди.
Давлатлар рахбарлари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг жорий йил 14-15 апрелида Ўзбекистонга борган давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш қозоқ-ўзбек алоқалари ривожини янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирди.