Тоқаев: Йил охиригача аҳоли сони 20 миллионга етади
«Фуқароларнинг манфаатлари ва талаблари - Қозоғистоннинг иқтисодий ривожланиш стратегиясининг ўзаги ҳисобланади. Яъни, инсон эҳтиёжлари доимо асосий эътиборда. Шунинг учун ҳам хомашёга қарамликдан босқичма-босқич қутулишимиз керак. Бу иш қатъият билан амалга оширилиши керак. Мамлакатимизда ҳар йили 400 мингдан ортиқ бола дунёга келади. Йил охиригача аҳоли сони 20 миллионга етади», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Президент таъкидлаганидек, аҳолининг умр кўриш давомийлиги ҳам ортиб боряпти. Ўтган йили бу кўрсаткич 74 йилдан ошди. Қозоғистон дунёдаги энг ёш давлатлардан бири. Фуқароларимизнинг ўртача ёши 32 ёшни ташкил этади. Аҳолининг учдан бир қисмини ёшлар ташкил этади.
«Ҳукуматнинг вазифаси ҳозирги демографик вазиятдан мамлакат рақобатбардошлигини ошириш учун фойдаланишдан иборат. Ҳалол фуқаро, мустаҳкам инсон бўлиш асоси болаликдан шаклланади. Бинобарин, биз ёш авлоднинг хавфсиз ва беғараз ҳаёт кечиришини таъминлашимиз керак», - деди Давлат раҳбари.
Муаллиф: Марлан Жиембай